МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ЯКУНЛАНДИ
Нукус шаҳридаги «Манеж» спорт мажмуасида аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионати якунланди.
10 октябрь куни чемпионатнинг финал баҳслари ўтказилди. Ўз вазн тоифасида ҳамюртларимиздан Жамшид Тиллаев, Шукуржон Рустамов, Мунис Мўминжонов, Зокир Мамарасулов, Ҳусанбой Раҳимов, Ҳасанбой Раҳимов, Ихтиёр Холмуродов, қозоғистонлик Ерсултан Шакенбай, Еркебулан Бегасилули, Неъмат Асадов биринчи ўринни эгаллади. 83.9 килограмм вазн тоифасида юртдошимиз Ахмет Сметуллаев бронза медални қўлга киритди.
|
|
|
(https://olamsport.com/uz/news/mma-boyicha-birinchi-markaziy-osiyo-chempionatining-barcha-golib-va-sovrindorlari-bitta-xabarda)Ғолиб ва совриндорларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) президенти К.Браун ва бошқалар тақдирлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати.



