Shrift o‘lchami

Ko‘rinish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
O'ZBEKISTON DAVLAT
JISMONIY TARBIYA VA SPORT
UNIVERSITETI NUKUS FILIALI

ЎЗИГА ХОС МУЗЕЙГА САЁҲАТ

Жорий йил март ойида Президентимиз томонидан «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, қарор асосида ёшлар маънавиятини бойитиш, уларнинг буш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўзида тўпланган бой экспонатлари билан дунё халқлари туристларини ўзига жалб этган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейларига филиал талаба-ёшларининг саёҳати ташкиллаштирилди. Саёҳатда талаба ёшлар халқ амалий саънати экспонатлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, филиал талаба-ёшлари Бердақ номидаги Қорақалпоғ мусиқали академик театрида намойиш этилган Ч.Айтматовнинг “Жамила”, Эркин Агзамнинг “Танҳо қайиқ” драмаларини томоша қилди.