Shrift o‘lchami

Ko‘rinish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
O'ZBEKISTON DAVLAT
JISMONIY TARBIYA VA SPORT
UNIVERSITETI NUKUS FILIALI

2021-2022-ЎҚУВ ЙИЛИДАН ЕНГИЛ АТЛЕТИКА, ОҒИР АТЛЕТИКА, ҚЎЛ ТЎПИ, ГРЕК-РИМ КУРАШИ ВА ШАХМАТ ЙЎНАЛИШЛАРИ ОЧИЛДИ

Қорақалпоғистонда жисмоний тарбия ва спортни оммавий ривожлантириш, халқимиз, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, халқаро спорт мусобақаларида муносиб иштирок этадиган, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий таълим дастурларини амалга ошириш орқали юксак маънавий-маърифий сифатларга, мустақил фикрлаш қобилиятига ҳамда жамиятнинг илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожини таъминлашга қодир юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрьдаги 924-сонли қарори асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиал 2018-2019 ўқув йилида 7 бакалавр таълим йўналишида 50 нафар талаба билан ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида баскетбол, бокс, волейбол, сузиш, эшкак эшиш, футбол, бадий гимнастика, дзюдо, кураш, мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт, психология (спорт), эркин кураш йўналишларида талабалар тахсил олиб келаётган бўлса, 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб енгил атлетика, оғир атлетика, қўл тўпи, грек-рим кураши ва шахмат йўналишлари очилди ва абитурентлардан ҳужжатларни қабул этиш жараёнлари бошланди.

ЎзДЖТСУ Нукус филиали Матбуот хизмати.